«Uzbekistan Airways» Қозоғистон шаҳарларига қатновларни тиклайди

«Uzbekistan Airways» 15 январдан Олмаота, Оқтўбе ва Оқтов шаҳарларига мунтазам қатновларни тиклайди.

Маълум бўлишича, 15 январдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.

  • Тошкент–Олмаота–Тошкент;
  • Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
  • Нукус–Оқтўбе–Нукус;
  • Урганч–Оқтов–Урганч;
  • Нукус–Оқтов–Нукус.

Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади. Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY -763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.