Ўзбекистон Қирғизистон Мудофаа вазирлигига ҳарбий вертолёт совға қилади
Ўзбекистон Қирғизистон Мудофаа вазирлигига бир дона вертолёт совға қилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот котиби Галина Бейтерек томонидан Садир Жапаровнинг Тошкент шаҳрига ташрифи якунлари ҳақида эълон қилинган баёнотда маълум қилинган.
«Мудофаа вазирлиги орқали ўзбек томони Қирғизистонга битта вертолётни бепул тақдим этади ва яна биттасини созлаб беради», — дейди Қирғизистон президенти матбуот котиби ГалинаБейтерек.
Қайд этилишича, умумий ҳарбий қўшинлар юналишида учувчи ва алоқачи кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон номидан Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинган эди.