Республика бўйича қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

13 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 40 871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, айни кунгача республикада коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256 958 нафарга етган.

Қайд этилишича, 13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (7 409 нафар),
  • Андижон вилояти (5 877 нафар),
  • Самарқанд вилояти (3 826 нафар),
  • Бухоро вилояти (3 157 нафар),
  • Қорақалпоғистон республикаси (3069 нафар) банд қилган.

Шунингдек, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафар атрофида бўлгани кўринмоқда (Андижон 31 194 нафар, Наманган 29 740).

Жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (43 675 нафар) қайд этилган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Республикада коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда – ССВ деб хабар берган эдик.

Янгиликлар