Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1 400 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 33 561 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 35 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди.

Вилоятда жами касалланганлар сони 1392 тага етди. Соғайганлар 1267 нафар, ўлим ҳолатлари учта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар