Косонсойда «Ваз 2107» уриб юборган 9 ёшли пиёда шифохонада вафот этди

Наманган вилояти Косонсой туманида «Ваз 2107» 9 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Наманган вилояти Косонсой туманида 14 сентябрь куни соат 11:00 ларда ЙТҲ содир бўлган. Унда 20 ёшли ҳайдовчи А.Қ. «Ваз 2107» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлга югуриб чиққан 9 ёшли пиёда М.О.ни уриб юборган.

Натижада вояга етмаган М.О. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда «Москвич» уриб юборган 51 ёшли пиёда касалхонада вафот этгани, Оҳангаронда «Ваз 2107» пиёдани уриб юбориб, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар