Ўзбекистонда 13 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум бўлди

13 сентябрь куни 5 нафар бемор коронавирусдан вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 13 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165 421 (+531) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 214 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Жиззах вилоятида 34 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 58 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
  • Фарғона вилоятида 79 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 126 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 248 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157 759 (+620) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 164 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар