Ўзбекистон туманида сўнгги 9 ойда салкам 250 та оилавий корхона ташкил этилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 1 октябрь ҳолатига кўра, 248 та оилавий корхона ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур корхоналарда фаолият кўрсатаётганлар сони эса 229 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан олганда 60 тага ёки 1,3 мартага ошган.

Туман статистика бўлими маълумотига кўра, 2020 йил январь—сентябрь ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 75 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 30 тага ёки 166,7 фоизга ошганлиги қайд этилган.

Таъкидланишича, мазкур оилавий корхоналарнинг фаолиятини соҳалар бўйича:

  • саноат йўналишида 102 та;
  • савдо йўналишида 49 та;
  • умумий овқатланиш бўйича хизматларда  36 та;
  • қишлоқ хўжалиги йўналишида 15 та;
  • ташиш ва сақлаш йўналишида 4 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда  2 та;
  • қурилишда 1 та;
  • бошқа йўналишларда эса 20 тани ташкил этган.

Аввалроқ Пахтачида сўнгги 8 ойда 156 та янги тадбиркорлик субъекти очилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 400 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар