«Корхона ҳам одамга ўхшаган организм». Қаршида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси очилди

Президентнинг 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф давомида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси очилди. Давлат хизматларини бошқариш агентлиги директори Сунатилла Бекинов ушбу клиника фаолияти тўғрисида «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровга интервью берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳақида аҳолига батафсил маълумот берадиган маслаҳат клиникалари ҳамда Call-марказ ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари очилган.

Фото: «Tez News»

Хусусан, Қарши шаҳрида 12 ноябрь куни очилган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун шароитлар яратилган. Шунингдек, муассасада хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, уларнинг манзили, ҳолати, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь, пайшанба куни ушбу муассасани бориб кўрган ҳамда хусусийлаштириш қўшимча қиймат ва ишчи жойлар яратадиган муҳим масала эканлигини айтган. Ҳар бир объектнинг эгасини топиб, ишни йўлга қўйиб юбориш кераклигини, бу эса тадбиркорга имконият, маҳаллий бюджетга эса тушум келтиришини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Корхона ҳам одамга ўхшаган организм. Соғломлаштириш термини аслида иқтисодиётга ҳам тааллуқли. Тадбиркор ё маҳсулотини ишлаб чиқаришда қийналади, ёки ҳамкор тополмайди, банкдан кредит олиш муаммоси бўлади, фаолияти учун жойи бўлмайди ёки экспорт қилишда қийналади ва бошқалар. Мана шу сабаблар бориб-бориб тадбиркор аҳволини қийинлаштиради ва носоғлом муҳитга солиб қўяди. Бу клиника эса унга ёрдам беради.Фото: «Tez News»

Хусусийлаштиришнинг асосий мақсади — ишлаб турган корхоналарни янада юқорироқ поғонага, янада самарали ишлашга қаратилган. Бунинг яна бир асосий вазифаси бу — тадбиркорларга йўл очиб бериш. Биласизки, корхонада давлат улуши қанчалик кўп бўлса, у шунчалик тўсиқ келтириб чиқаради. Айтайлик, хусусий тадбиркорлик ривожланган соҳаларда давлат корхоналари ҳам бўлса, табиийки, юқорида турувчи идора-ташкилотлар буюртмани хусусий секторга эмас, бевосита ўзининг давлат унитар корхонасига буюртма беради. Натижада рақобат йўқ, рақобат йўқ жойда сифат бўлмайди, сифат йўқ жойда эса таннарх ҳам юқори бўлади», — деди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Сунатилла Бекенов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, клиника биносида Қашқадарёдаги йирик корхоналар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Мажлислар зали, музокара хоналари, экспортчилар уюшмаси ва ўқув марказлари жойлаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар