Кун қаҳрамони: Лиана Латипова — фото

Лиана Латиповани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.

Фото: Instagram/ @lianalatypovaa

Лиана Латипова 20 ёшда. У Тошкент халқаро мактабини тугатган. Қиз ҳозирда Дубайда яшайди ва у ердаги Herriot-Watt (Буюк Британия университети)да таҳсил олмоқда.

У модага қизиқади, шунингдек, соғлом овқатланиш тарзига қатъий амал қилади. Лиана «Nature’s Own Factory» компаниясининг соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича дистрибютори бўлиб ишлайди. Қиз шерикчилик асосида соғлом овқатлар бутикини очишга ҳам тайёргарлик кўрмоқда.

Лиана саёҳат қилишни яхши кўради. У 20 ёшидаёқ кўплаб мамлакатларга саёҳат қилишга улгурди: турли миллатларнинг ажойиб маданияти билан танишди, маҳаллий таомларидан татиб кўрди, қолаверса, тарихий диққатга сазовор жойларни зиёрат қилди.

«Менимча, айнан саёҳатлар тафаккуримизни кенгайтиради ва бизда атрофимиздаги дунёнинг ўзига хос ғаройиботларини кашф этади», — дейди Лиана.

Болалигидан ижодга қизиққан қиз 2017 йилда кийимлар тўпламини тақдим этди. Шунингдек, у санъатни яхши кўради. Лиана Лондонда Fine Art санъат мактабини ҳам тамомлаган. Рассом қиз импрессионизм ва экспрессионизм услубидаги суратларни яратади. Унинг севимли рассоми Клод Моне ҳисобланади.

Янгиликлар