Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

«Ўзгидромет» мамлакатда 17–20 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати айрим жойларда 22 даражагача исиши кутилмоқда.

Фото: «Tez News»

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 17–19 январда ёғингарчилик кутилмайди, 20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17–19 январда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, 20 январда кечаси 0–5 совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва  Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар