Учтепа туманида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситаси ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, «Mercedes-Benz» русумли транспорт ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ёнғин машинанинг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб келиб чиққан. Ёнғин туман фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари томонидан бартараф этилиб, тан жарохати олганлар кузатилмаган.

Ҳозирда йўл-патруль хизмати ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида текширув ўтказмоқда.

Бошқарма ҳайдовчиларни бошқараётган автомобилининг техник жиҳозларига эътибор қаратишга чақирди.

Янгиликлар