Фарғонада коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор соғайди

Фарғона вилоятида яна 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Маълум қилинишича, 14 август 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 1 104 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Aндижон вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар, жами 1 448 нафар бемор коронавирусдан тузалди.

Aйни пайтгача Фарғона вилоятида 307 киши коронавирусга чалинган, улардан 301 (98 фоиз) нафари касалликдан соғайган. Ўлим ҳолатлари сони 1 тани ташкил қилади. Вилоятда 5 нафар бемор даволанмоқда.

Ўзбекистонда шу пайтгача 28 661 нафар коронавирусга чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил қилмоқда. Аввалроқ Фарғонада коронавирусдан соғайганлар сони 300 нафарга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.