Фарғонада коронавирусдан соғайганлар сони 300 нафарга яқинлашди

Фарғонада 13 август ҳолатига кўра, яна 2 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди. Вилоятда соғайганлар 299 нафарга етди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганларнинг:

  • 1198 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 204 нафари Тошкент вилоятида;
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 26 нафари Наманган вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  •  17 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Бухоро вилоятида;
  • 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатда 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни мамлакатнинг турли ҳудудларида 1569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.