Наманганда 16 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Дам олиш кунлари Наманган вилояти қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Фото: «yep.uz»
16 август куни Наманганда ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши ва секундига 23—28 метрни ташкил қилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечаси 18—23 даражани, кундузи 33—38 даражани ташкил қилади.