Ўзбекистон туманидаги 67 та мактабга бир тонна хлор берилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги  67 та мактабга туман ҳокимлиги томонидан 1000 килограмм хлор етказиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман СЭОМ мутахассислари томонидан мазкур воситани ишлатиш қўлланмаси мавжуд 67 та мактабнинг ҳар бири учун тақдим этилган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ ҳокимлик томонидан тегишли фармойиш асосида туман маҳаллий бюджетидан ХТБ тасарруфидаги таълим муассасаларига 1000 литр антисептик воситалари етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони ҳамда Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда анъанавий таълим бошланиши маълум қилинган эди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида мактаблар очилиши кечиктирилган. 21 сентябрдан 2 та мактабда таълим анъанавий шаклда бошланади.

Бундан ташқари, Пастдарғомда мактаб ва боғчалар 14 сентябрдан босқичма-босқич очилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Пайариқда коронавирусга тест олинган 576 нафар ўқитувчидан 60 нафарида вирус аниқлангани маълум қилинди.

Янгиликлар