Ўзбекистон ўтган 7 ойда қанча олма экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 8,6 минг тонна олма экспорт қилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 5 та давлатга қиймати 4,2 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 8,6 минг тонна олма экспорт қилган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон олма экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 4,7 минг тонна;
- Россия – 1,8 минг тонна;
- Туркманистон – 1,3 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 780,0 тонна;
- БАА – 0,5 тонна.
Шунингдек, олма экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,3 минг тоннага камайган.