Марғилонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган эркак қўлга олинди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган эркак 14 октябрь, чоршанба куни қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур шахс Қ.Х. Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шунингдек, унга нисбатан Марғилон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Маълум қилинишича, Қ.Х. 14 октябрь куни Марғилон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Риштон тумани, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида қидирувда бўлган шахслар қўлга олингани, Олтиариқда ўғрилик жиноятини содир этиб, яширинган шахс ушлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилган.