Учкўприкда «Мatiz» трактор тиркамасига урилиши оқибатида 17 ёшли йигит тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида «Мatiz» трактор тиркамасига урилиши оқибатида ундаги 17 ёшли андижонлик бола тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа 13 октябрь куни соат 17:15 ларда тумандаги Меҳнатобод қишлоғи ҳудудидан ўтган Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 336-километрида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Aндижон шаҳрида жойлашган «Aвто Транс» МЧЖга тегишли «Мatiz»ни бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақлай олмасдан ҳаракатланганлиги оқибатида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Т28х4МСИ» трактор тиркамасининг орқа қисмига келиб урилган.
Бунинг оқибатида «Мatiz» автомобили йўловчиси Aндижон шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган М.A. тан жароҳати олиб, Бувайда тумани шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Аввалроқ Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юбориши оқибатида 68 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳамда Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақда хабар берилганди.