Тошкент вилоятида маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Пискент туманидаги жазони ўташ манзил колонияларининг биридаги икки маҳкум ўртасида жанжал содир бўлди.

Қайд этилишича, 50-сонли манзил колония ётоқхонасида илгари тўрт маротаба судланган шахс ўзаро тортишув вақтида бошқа бир маҳкумга тан жароҳати етказган.

«Кечаси қўлида темир бор эди, менга отиб қолди. Шу пайт иягига урдим, урган вақтимда ўнг оёғи сирпаниб кетиб, ерга тушди», — дейди айбланувчи.

Айбланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Янгиликлар