Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича нечанчи ўринда? — йил рейтинги

Базель бошқарув институти «пул ювиш» бўйича дунёнинг 141 мамлакати орасидаги рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 43-ўринни эгаллаган.

Фото: «uznews»

Маълум бўлишича, Базель АМL индекси дунё бўйлаб «пул ювиш» ва терроризмни молиялаштириш хавфини баҳолайдиган мустақил йиллик рейтинг ҳисобланади. Хатарларни баҳолаш бешта йўналишни ўз ичига олади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш тизимининг сифати;
  • порахўрлик ва коррупция;
  • молиявий шаффофлик ва стандартлар;
  • жамоат шаффофлиги ва ҳисобдорлиги;
  • ҳуқуқий ва сиёсий хатарлар.

Қайд этилишича, рейтингда 140-ўринга яқинроқ жойлашган мамлакатлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида энг яхши натижаларга эришган деб ҳисобланади. Рейтингнинг энг юқори поғонасида турган мамлакатлар — бу «пул ювиш»да энг ёмон кўрсаткичга эга давлатлар саналади.

Ўзбекистон бу йил 5,71 балл билан 43-ўринни эгаллади. Энг яхши кўрсаткич Эстонияга тегишли — 2,36 балл, энг ёмони — Афғонистон 8,16 бал. Рейтингга кўра, 2020 йил Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Туркия, Тожикистон, Покистон ва БААни ортда қолдирди.

Аввалроқ Фарғонада 4,5 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар