Бухорода 151 млрд сўмлик солиқ ва мажбурий тўловлар ундирилди

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра Мажбурий ижро бюроси вилояти бошқармаси иш юритувидаги 6245 та ижро ҳужжатлари асосида 357 миллиард 762,9 миллион сўмлик қарздорлик ундирилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 6245 та ижро ҳужжатидан 4302 та ижро ҳужжати бўйича 151 миллиард 711 миллион сўмлик юридик ва жисмоний шахслар ва тадбиркорларнинг муддатида тўланмаган тўловлари ундирилган. Бундан ташқари, 100,4 миллиард сўмлик 4179 та ижро ҳужжатларини тамомлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ижро тадбирлари бошланган (17.11.2020 йилдан) кундан ҳозирги кунга қадар белгиланган режанинг 55,4 фоизи — 56 миллиард 640 миллион сўм солиқ тўловлари ундирилгани маълум қилинган.

Бундан ташқари Бухоро шаҳрида яшовчи Л.Х. 26,6 миллион сўм мол-мулк солиғи, 43,1 миллион сўм ер солиғи жами 69,8 миллион сўм солиқ тўловларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги боис, солиқ органи томонидан судга ариза билан мурожаат қилингани аниқланган. Солиқ қарзини ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Л.Х.дан 69,8 миллион сўлиқ солиқ қарзи ундирилган.

Аввалроқ Мажбурий ижро бюроси ходимлари сони қанчага қисқартирилиши ва Юнусободда тадбиркор фойдасига корхонадан 295 миллион сўм қарздорлик ундирилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар