Юлдуз меҳмонлар, 3 қаватли торт ҳамда гул улоқтириш маросими — Ганя Усмонованинг тўйи қандай ўтди?

Миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова 14 декабрь куни турмушга чиққани хабар қилинганди. Усмонова бу ҳақда ўзининг Instagram sroty’сида хабар қолдирган.

Скрин: Instagram/@ganyausman

Тўй «Tashkent city»даги «Hilton» меҳмонхонасининг «BallRoom» зиёфат залида келин-куёвнинг яқинлари даврасида бўлиб ўтди.

Ганя Усмонова марҳум акасининг рафиқаси Диёра Усмоновага тегишли «Saadi London» брендидаги келинлик либосини кийган. Ушбу бренд асосан тўй кийимларини тикади.

Фото: Instagram/@ganyausman

Диёра Усмонованинг ўзи ҳам Instagram story’сига тўйдан лавҳалар жойлаб, келин-куёвни табриклади.

Оқшомда Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова иштирок этиб, энг машҳур тароналарини ижро этди.

Келин-куёв асалари ини шаклидаги безаклар билан ясатилган 3 қаватли тортни кесиб, меҳмонларга тарқатишди.

Шундан сўнг Ганя гул букетини келин дугоналари томон улоқтирди. Гулларни келиннинг яқин дугонаси Севилия ушлаб олди.

Ҳозирча Ганя Усмонованинг турмуш ўртоғи ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Усмонова «Tabloid»га берган интервьюсида унинг қалбида суюкли инсони борлигини таъкидлаганди.

Фото: Instagram/@ganyausman

Эслатиб ўтамиз, Ганя 2017 йилда теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиққанди. Жуфтлик кўп ўтмай ажрашиб кетган.

Аввалроқ Ганя Усмонова вафот этган акасининг орзусини давом эттираётганини айтганди. Қайд этилишича, Ганя Усмонова ресторан очиш 2013 йилда йўл транспорт ҳодисасига учраб вафот этган акаси Бобур Усмоновнининг азалий орзуси эканини таъкидлаган. Шунингдек, Ганя ўзининг интервьюсида марҳум акасининг орзусини давом эттираётганини айтган.

Янгиликлар