Aлишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди — видео

Миллиардер Aлишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди. Бу ҳақда Усмонованинг ўзи Instagram story’сида хабар қолдирган.

Скрин: Instagram/@ganyausman

Маълум бўлишича, Ганя Усмонованинг тўйи Тошкент шаҳридаги ўзи эгалик қиладиган «Гриляж» ресторанида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ганя 2017 йилда теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиққанди. Жуфтлик кўп ўтмай ажрашиб кетган.

Aввалроқ Ганя Усмонова вафот этган акасининг орзусини давом эттираётганини айтганди. Қайд этилишича, Ганя Усмонова ресторан очиш 2013 йилда йўл транспорт ҳодисасига учраб вафот этган акаси Бобур Усмоновнининг азалий орзуси эканини таъкидлаган. Шунингдек, Ганя ўзининг интервьюсида марҳум акасининг орзусини давом эттираётганини айтган.

Янгиликлар