Қозоғистон пойтахтида 18 мартдан карантин бошланади
15 март куни Нурсултонда 18 мартдан бошлаб карантин чораларини эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Хабарга кўра, 18 мартдан бошлаб пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари қуйидаги талабларга риоя қилиши лозим:
- оммавий тадбирлар, шу жумладан оилавий ёки хотирлаш маросимлари, зиёфатлар, тўйлар, юбилейлар ва бошқаларни (корпоратив тадбирлар, митинглар, йиғилишлар) ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади;
- фаолияти тикланмаган объектларга, жумладан, компьютерхоналар, кинотеатрлар, тунги клублар, ўйин майдончалари ва спорт иншоотлари (Ashyq лойиҳасида иштирок этаётган объектлар бундан мустасно) ташриф буюришни тақиқланади.
- жамоат жойларига, шаҳар жамоат транспорти ҳамда фаолиятига рухсат берилган объектларга ташриф буюрганда, ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва антисептиклардан фойдаланиш талабларига қатъий риоя қилиш шарт.