Ўзбекистонда болаларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар беради.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Шундай қилиб, Жиноят кодексининг оилавий зўравонлик ҳақидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилади.

Амалдаги нормада эр-хотин ёки оилада бирга яшовчи бошқа шахсларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлсада, бу ҳаракатларни болага нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган эди, — дейилади хабарда.

 

Янгиликлар