Aндижонда яна 5 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Aндижон вилоятида 16 август куни соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 5 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни салқаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек,  Тошкент шаҳрида 382 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Бухорода 15 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар статсионар ва уй шароитида даволанаётган жами 621 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.

Aввалроқ Aндижонда 10 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар