Aндижонда 8 кишида коронавирус аниқланди, 10 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 кишига ошиб, 1140 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 10 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1091 нафарга етди. Ҳозирда 39 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 27 825 фуқаро (82 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5776 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар