Ўзбекистонда яна 260 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 (+260) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 127 нафари Тошкент вилоятида;
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 12 нафари Хоразм вилоятида;
  • 8 нафари Aндижон вилоятида
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Қорақалпоғистонда тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Aндижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 27 825 (+612) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди. Ҳозирда 5776 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 эркак вафот этгани ҳақда хабар берилганди. Беморларнинг биринчиси Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак), иккинчиси Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак) бўлган.

Янгиликлар