Қашқадарёга янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Салом Самадов 2018 йил октябрь ойидан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг собиқ прокурори Эркабой Тожиев июль ойи охирида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланган эди.