Жиззахда фуқароларга ер олиб бериш эвазига 22 минг АҚШ долларини талаб қилган инспектор ушланди

Вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, ер олиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, инспектор Ш.Д. фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар