Андижонда фуқарога ер ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди

Хонобод туманида шоли етиштириш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро У.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Норин-Қорадарё ирригация тизимлари муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 0,36 гектар ер майдонида узоқ муддат давомида шоли етиштиришда фойдаланиш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 21 миллион сўмни олишган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг шаҳар бўлимлари томонидан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар