Тошкентда фуқарони 5 000 АҚШ долларига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди. 

Фото: Прокуратура департаменти

Хабарга кўра, фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари томонидан ушланган.

Аввалроқ, Қашқадарёда фуқароларни чет элга ишга жўнатиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланган эди.

Янгиликлар