Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди
Учтепа туманида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, фуқаролар Д.С. ва Ш.М. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.