Тошкентда бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқародан пул олган шахс ушланди

Чилонзор туманида бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқаронинг 10 000 АҚШ долларини олган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро М.Ю. фуқаро А.ни ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Чилонзор туманида бўш турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этиб, шу орқали ер участкасида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилганлигини маълум қилган ва эвазига 10 000 АҚШ долларини олгани, шундан 3 800 АҚШ долларини қайтариб, қолган 6 200 АҚШ долларини қайтармай шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28,211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар