Қашқадарёда кредит маблағини талон-тарож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Қашқадарё вилоятида 1,6 миллиард сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ фаолияти аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Хабарга кўра, «Г.К.» МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун олинган 1,6 миллиард сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштириб ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаганлиги ҳамда гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда хўжалик ерини сотиш эвазига пул талаб қилган фуқаролар аниқланган эди.

Янгиликлар