Самарқандда хўжалик ерини сотиш эвазига пул талаб қилган фуқаролар аниқланди

Самарқанд вилоятининг икки туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти маълум қилди.

Хабарга кўра, фуқаро Ж.М. танишига қарашли «Р.» фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, фуқаро Т.М. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга «М.» фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 25 сотихини 35 миллион сўм эвазига танишлари орқали олиб беришга ваъда бериб, олдиндан 10 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Бухорода гаровга қўйилган мулкни сотиб юборган МЧЖ раҳбари қўлга олинган эди.

Янгиликлар