Бухорода гаровга қўйилган мулкни сотиб юборган МЧЖ раҳбари қўлга олинди
Шофиркон туманида гаровга қўйилган мулкни сотиб юборган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, «P.M.» МЧЖ раҳбари Р.Ш. банк филиалидан ажратилган кредит таъминоти сифатида қўйилган «LW 300 FN» русумли юклагич транспорт воситасини сотиб юбориши натижасида банк филиали манфаатларига 167,1 миллион сўм зарар етказганлиги АТ Халқ банки Шофиркон филиалининг мурожаатига асосан аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.