Когон шаҳрида 18—30 ёшдаги фуқароларни хатловдан ўтказиш ишлари бошланди

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 16 октябрь, жума кунидан 18—30 ёшдаги фуқароларни хатловдан ўтказиш ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳaр ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Когон шаҳaр ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 16 октябрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш Бошқармаси бош мутахассиси, Ёшлар ишлари aгентлиги вазирлик идора ва ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокими билан биргаликда Когонда йиғилиш бўлиб ўтган.

Фото: Когон шаҳaр ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда Мирали Ҳамраев сўзга чиқиб шаҳардаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14 мингта хонадонда яшовчи оилаларни ўрганиш, 18—30 ёш бўлганлар қолиб кетмаслиги, рўйхатни пухта тайёрлаб тақдим этиш бўйича кўрсатмалар берилган. Ушбу топшириқ Республика миқёсидаги олий топшириқ ҳисобланишини таъкидлаган.

Фото: Когон шаҳaр ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, йиғилишда ҳар бир маҳалла кесимида вилоят ҳамда шаҳар корхона ташкилотларидан ходимлар бириктирилиб, ишчи гуруҳлар тузилган. Маълумотларни умумлаштириб, мувофиқлаштириб бориш Когон шаҳар Штаб раҳбари этиб ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Aзамат Эшов белгиланган. Маҳалла кесимида шакллантирилган ишчи гуруҳлар ўқиб эшиттирилган, ишни самарали ташкил этиб, саволномаларни сифатли тўлдириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Таъкидланишича, саволнома бўйича ишчи гуруҳ аҳзолари ўзларини қизиқтирган, тушунмаган қисмлари, бандлари бўйича саволлар йўллаб мутасаддилар томонидан тегишлича жавоблар олган. Шу куннинг ўзида ишчи гуруҳлар ўрганишлар олиб бориб, хатловни бошлаб, ишга киришилган.

Фото: Когон шаҳaр ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Когонда салкам 22 млрд сўмлик лойиҳалар асосида 225 та иш ўрни яратилиши ҳамда Когон шаҳрида 200 дан ортиқ битирувчи талабаликка қабул қилингани ҳақда хабар қилинганди

Янгиликлар