Когонда салкам 22 млрд сўмлик лойиҳалар асосида 225 та иш ўрни яратилади

Бухоро вилояти Когон шаҳрида собиқ тиббиёт бирлашмасининг 2,2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, унда умумий қиймати 21 995 400 000 сўм бўлган 14 та лойиҳа натижасида 225 та янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Президентнинг 2018 йил 11 октябрдаги «Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Когон шаҳар собиқ тиббиёт бирлашмасининг 2,2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Мазкур ер майдони тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорларга ажратиб бериш мақсадида 16 та лотларга бўлинган. Ҳозирги кунда умумий қиймати 21 995 400 000 сўм бўлган, 225 та янги иш ўринлари яратишни ўз ичига олган 14 та лойиҳа эвазига тадбиркорларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ажратиб берилган.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда 14 та лойиҳадан 3 таси ишга тушган бўлиб, 22 та янги иш ўринлари яратилган. Хусусан, металл буюмларга ишлов бериш асбоб ускуналарини ҳамда шарнир, болт, гайка маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 195 000 000 сўм бўлиб, 6 та янги иш ўрни яратилган. Мазкур лойиҳа ўз муддатида ишга тушган ва ҳозирда фаолият олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, 2020 йил якунига қадар 9 та лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, 204 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 2021 йилнинг I чорак якунига қадар қолган 2 та лойиҳа ишга тушиб, 21 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Когон шаҳар ҳокими Ҳаким Ҳошимов бошчилигида шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳ томонидан 9 октябрь, жума куни саноат зонасида олиб борилаётган ишлар тасдиқланган тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда ишга тушишини назорат қилиш бўйича ўрганишлар олиб борилган. Тармоқ жадвалидан ортда қолаётган лойиҳа ташаббускорларига шаҳар ҳокими томонидан огоҳлантиришлар берилиб, шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Жондорда 11 млрд сўмдан ортиқ инвестиция киритиладиган кичик саноат зонаси ташкил этилиши ва Бўстонда 432 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга ошириш натижасида мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар