Бўстонда 432 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга ошириш натижасида мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг 28 августда «Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020—2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Қарор билан 2020—2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Унга мувофиқ, белгиланган йилларда туманда жами 432 миллиард 89 миллион сўмлик 20 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 1008 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, тумандаги 408 нафар ишсиз тикувчилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитилади.

Қарорга кўра, Бўстон тумани «Кўҳинур» МФЙда 2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилади.

Аввалроқ Жомбойда 10 мингга яқин камбағал оила аъзолари иш билан таъминлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар