Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 16 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 39,5 миллионга яқинлашди.
«Worldometers»нинг 16 октябрь, жкма куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 39 416 753 киши;
- касалликдан тузалганлар — 29 510 661 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 106 120 кишини ташкил этади.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 262 910 та касалланиш ҳамда 3 687 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 16 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 684 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 16 октябрь куни 313 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 134 таси Тошкент шаҳрида, 77 таси Тошкент вилоятида, 16 таси Андижон вилоятида, 15 таси Наманган вилоятида, 13 таси Сирдарё вилоятида, 11 таси Хоразм вилоятида, 10 таси Бухоро вилоятида, 8 таси Фарғона вилоятида, 8 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 3 таси Навоий вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 520 нафарга етган. 16 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 113 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Бухоро вилоятида 24 нафар, Андижон вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 15 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафа, жами 327 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62 684 нафар бемордан 59 756 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2408 нафар бемордан 316 нафари оғир, 97 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 15 октябрь куни 316 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 235 136 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,4 миллион киши), Бразилия (5,1 миллион киши), Россия (1,3 миллион киши), Испания (972 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 39 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 16 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 202 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 104 801 нафари тўлиқ соғайган, 1768 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 108 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Тожикистонда 16 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 414 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9393 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 80 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 16 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 369 313 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 056 582 нафари соғайган, 23 723 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 15 150 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 232 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 39 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.