Ургутда 3 млрд сўмлик хусусий шифохона фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 миллиард сўмлик хусусий шифохона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман марказий Навоий шоҳ кўчасида «Garmoniya Diagnostic Clinic» хусусий даволаш маркази фойдаланишга топширилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, марказ очилишида вилоят ҳокими Эркин Турдимов аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга туманда аҳамият қаратилаётганини таъкидлаган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, даволаш маркази 300 қатновга эга ва 30 та стационар ўринга мўлжалланган. Шифохонада терапевт, невропатолог, гинеколог, педиатр, лор, узи, лаборатория мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, 30 дан зиёд иш ўрни яратилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Шофирконда қиймати салкам 4 миллард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани ва Сўхда 1,5 миллиард сўм инвестиция эвазига соғломлаштириш маркази очилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон туманида 2,2 миллиард сўмга қурилган янги врачлик пункти очилгани ҳамда Учкўприкда 650 нафар ўқувчига мўлжалланган янги касб-ҳунар мактаби фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар