Навоий вилояти туризм соҳаси Туркия давлати билан хамкорликда ривожлантирилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Туркиядан жалб қилинган хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак 16 декабрь куни Навоий вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, ташриф давомида вилоят ҳоким ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси мутасаддилари, туризм соҳасидаги нодавлат ва хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситалари билан учрашув ўтказилган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Туркиядан жалб қилинган хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда янги тайинланган вилоят ҳокимларининг спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилари билан учрашиб, ҳар бир вилоят бўйича йўналиш ва тавсиялар берган. Бундан ташқари, Cовид-19 пандемияси давридан сўнг туризмни қайта жонлантириш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар ва чора тадбирлар юзасидан жаҳон ва Туркия тажрибаси ҳақида маълумотлар берган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Содиқ Бадак Хонабод-Нукус, Самарқанд-Термиз йўналишидаги автомагистрал бўйича туризм инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб мутасаддилар билан фикр алмашган.

Бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва тегишлиги бўйича 15 га яқин корхона ва ташкилот раҳбарлари, туризм соҳасидаги жойлаштириш воситалари ва туркомпаниялар раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Маълумот учун: Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябр кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилган.

Aввалроқ Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов Aвстриянинг «Doppelmayr» компанияси МДҲ мамлакатлари бўйича директори Валерий Яшин билан учрашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар