Навоийда ички туризмни ривожлантиришга йўналтирилган меморандумлар имзоланди

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси масъуллари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бўлиб, келгусидаги ҳамкорлик юзасидан ўзаро келишув ўтказмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Уларнинг якунига кўра, жами 13 Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 9 декабрь куни «Туризм соҳасини ривожлантириш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасида ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари» бўйича кенгайтирилган тарзда видеоселектор ўтказилган. Йиғилиш доирасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда республика бўйлаб маҳаллий аҳолининг саёҳатларни амалга ошириш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ўзаро келишув битими ишлаб чиқилган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Ушбу битимга асосан, Навоий вилоятининг туристик обектлари, жумладан эко ва агротуризм, маданий мерос ва зиёрат туризм обектлари бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш мақсадида республиканинг ёшлар, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларидан иборат сайёҳлар Навоий вилоятига саёҳат қилади.

Меморандумга кўра, ҳужжат имзоланган вилоятлар ўртасида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида ўзаро саёҳатлар ташкил қилиш шунингдек, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Aввалроқ Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов Aвстриянинг «Doppelmayr» компанияси МДҲ мамлакатлари бўйича директори Валерий Яшин билан учрашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар