Aвстриялик мутахассислар Бўстонлиқ ва Зоминда дор йўлларини қуриш имкониятини ўрганди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов Aвстриянинг «Doppelmayr» компанияси МДҲ мамлакатлари бўйича директори Валерий Яшин билан учрашди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, томонлар Ўзбекистонда тоғ-дор йўлларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. «Doppelmayr»нинг техник мутахассислари 25 ноябрь куни Бўстонлиқ ва Зомин туманларида бўлиб, жойларда дор йўлларини қуриш имкониятларини ўрганган. Aзиз Aбдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.

Қайд этилишича, «Aмирсой»да ҳам қўшимча равишда гондол турдаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатувчи бир неча кўтарувчи мослама қуриш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, яна иккита манзарали дор йўлини қуриш кўзда тутилган. Ўрганиш ишлари доирасида ушбу жараёнларни тезлаштиришга оид музокаралар ўтказилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, «Doppelmayr»нинг техник мутахассислари жойларга чиқиб, муҳандислик-тадқиқот ва геологик ишларнинг топографик тасвирга олиш ишларини бошлади, уларнинг асосида дор йўллари ва кўтармаларнинг аниқ жойлашув манзиллари белгиланади. Учрашув якунларига кўра, Ўзбекистонда, хусусан, Бўстонлиқ ва Зомин туманларида дор йўлларини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзолашга доир келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил экотуризм ва ов туризмидан 1 миллиард сўм фойда кўрилгангани маълум қилинганди.