Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари 17 декабрь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билиши мумкин. Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти — www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ тест синовлари орқали амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларга кириш тестларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби яратилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар