Ўзбекистон Лесото билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Жорий йилнинг 27 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Лесото Қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди.

Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена имзолади.

Суҳбат чоғида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Икки томонлама алоқаларни давом эттириш, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини излаб топиш бўйича келишувга эришилгани билдирилди.

Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъаси мамлакатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлгани таъкидланди.

Ўзбекистон