Ҳиндистонда Covid-19’нинг иккита янги тури аниқланди

Ҳиндистонда коронавируснинг Жанубий Африка ва Бразилия штаммлари аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб, Korrespondent.net хабар қилди.

Фото: aa.com.tr

Хабарга кўра, Жанубий Африка штамми тўрт, бразилча штамм эса бир кишида аниқланган. Ҳиндистон ҳозирда Буюк Британия, Бразилия ҳамда Жанубий Африкадан келган барча одамлар учун мажбурий PCR синовларини жорий этишни кўриб чиқмоқда.

«Жанубий Африка ёки Бразилиядан тўғридан-тўғри рейслар мавжуд эмас, шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фуқаро авиацияси вазирлиги бу борада кўриладиган чораларни муҳокама қилмоқда», — дейди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Ражеш Бхусан.

Қайд этилишича, Ҳиндистонда пандемия бошланганидан буён 10,93 миллион киши коронавирус билан касалланган.

Янгиликлар