Бухорода 18 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 18 август, сешанба куни Бухоро вилоятида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Depositphotos»

Унга кўра, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар