Самарқандда 95,5 млрд сўмлик гофта картон ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади

Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов ҳамда ҳоким ўринбосари «Golden cake group» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, шаҳарда қиймати 95,5 миллиард сўмлик гофта картон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. Натижада 50 та янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари 95 фоизга бажарилган бўлиб, лойиҳани октябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шаҳар ҳокими лойиҳа ташаббускорларининг муаммо ва таклифларини ўрганиб, уларга белгиланган тартиб бўйича амалий ёрдам берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғонада 5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида томчилатиб суғориш жиҳозлари ишлаб чиқарилиши, Қоровулбозорда 79 миллиард сўмлик лимончиликка ихтисослашган иссиқхона қурилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар